Таниқли адабиётшунос олим вафот этди

Таниқли адабиётшунос олим вафот этди

Ўзбекистон Республикаси Фан арбоби, академик, кўплаб шогирдларнинг устози Бахтиёр Назаров 2022 йил 18 январь куни узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этди.

Бахтиёр Назаров 1945 йили Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), филология фанлари доктори (1984), профессор (1994).

Ўзбекистон Фанлар академияси Тил ва адабиёт институтида илмий ходим, илмий котиб (1969-72; 1979-83), директор (1986—90), бўлим мудири (1996 йилдан), Ўзбекистон Фанлар академияси Бош илмий котиби ўринбосари (1973— 79), вице-президент вазифасини бажарувчи (1999—2000), Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат маслаҳатчиси (1990—92), Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари (1992—94), «Ўзбек тили ва адабиёти» журналининг бош муҳаррири (1986-94) бўлиб ишлаган.

Бахтиёр Назаровнинг илмий ишлари 20-аср ўзбек адабиёти тараққиёти, хусусан, танқидчилик ва адабиётшунослик методологияси муаммолари, адабиёт назарияси ва адабий алоқа масалаларига бағишланган. Тадқиқотларида Фитрат, Ойбек, Ғафур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор, Абдулла Орипов маҳорати ўрганилган. Ойбекнинг 20 жилдли Мукаммал асарлар тўпламини нашрга тайёрлашда катнашган.

Миллий истиқлол ғояси билан суғорилган, янги типдаги дарсликлар (ўрта мактабнинг 9, 11-синфлари учун «Ўзбек адабиёти», олий мактаб учун «XX аср ўзбек адабиёти тарихи»)нинг муаллифларидан бири.

«Namanganliklar.Uz» жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

×