Тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан давра суҳбати ўтказилди

Тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан давра суҳбати ўтказилди

Наманган вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари вилоятнинг Янгиқўрғон туманида  тадбиркорлар билан учрашув ўтказишди. Унда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-744-сонли Қонунининг мазмун моҳияти тўғрисида ҳамда инвестициявий низолар ва рақобатга оид ишларни иқтисодий судлар томонидан кўрилиши бўйича тушунтиришлар берилди.

Табирда таъкидланишича, “Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 245 ва 2458-моддаларига киритилган ўзгартиришларга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ушбу Кодекснинг 43 (тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари қисмида), 2002 (тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари бузилиши қисмида), 2411 — 2414, 2416, 2418, 24110-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиши белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тарзидаги маъмурий жазоларни қўллашга унинг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспекторлари ҳақли эканлиги, авваллари бундай ҳуқуқбузарликлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилган бўлса, эндиликда “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан кўриб чиқилади.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ваколатларини кенгайтирилиши тадбиркорлик субъектларига берилаётган катта имкониятлардан яна бири эканлиги таъкидланди.

Тадбиркорлик субъектлари вакилларининг саволларига судьялар томонидан асослантирилган жавоблар берилди.

Давра суҳбати қизғин ва ишчан руҳда бўлиб ўтди.

Қодирхон Ходжаев 
Наманган вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси

×