3 август куни соат 17:50 ларда Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Янгиҳаёт МФЙ ички йўлида “Tracker” русумли автомашинани бошқариб бораётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган олти ёшли пиёдани уриб юборган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Худди шу куни соат 21.30ларда Поп тумани Тепақўрғон маҳалласи ҳудудида М-412 русумли автомашинани бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Nexia” русумли автомашинаси билан тўқнашган.
Натижада “Nexia” ҳайдовчиси оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.
Тасодифий хабарлар
45 ёшли аёл бирданига тўққиз нафар фарзандни дунёга келтирди
ИШИД Ўзбекистонга ракета учиргани, аммо етиб келмагани маълум бўлди
Тошкентда икки босқинчи сохта $40 мингга “квартира” сотиб олди
27 октябрь куни Ўзбекистонда сайлов бўлади
Ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратилади