Наманган вилояти Давлат солиқ бошқармаси ходимлари иштирокида “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси” ва “Фуқаролар ва тадбиркорлар маъмурий суд ҳимоясида” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда вилоят судининг судьялари Қ.Тажиматов ва У.Нишоновалар ўз маърузасида Муҳтарам Президентимизнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонининг мазмун-моҳияти ва фармонда белгиланган устивор йўналишлар, хусусан, Тараққиёт стратегиясида адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар, шунингдек, солиқ қонунчилигига киритилаётган ўзгартиришлар ва уларни амалиётга тўғри қўллаш хусусида тўхталиб ўтишди.
Шундан сўнг, Наманган туманлараро судининг раиси О.Зиявитдинов маъмурий судларнинг фуқаролар ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва ҳимоя қилишдаги вазифалари, хусусан, солиқ органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш таҳлили ва солиқ органлари томонидан йўл қўйилган камчиликлар, суд томонидан чиқарилган хусусий ажримларни муҳокама қилиб ўтди.
Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси Н.Тожиева ўз маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинганлигини, қарорга мувофиқ, коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизими жорий этилганлиги ва бу 2022 йил 1 февралдан бошлаб эксперимент тариқасида Давлат солиқ қўмитасида ҳам жорий этилишини таъкидлаб ўтди.
Семинар савол жавоблар билан якунланди.
Фахриддин Мадрахимов,
Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси
Тасодифий хабарлар
Рўзиқул Бердиев: "Сурхон"га қарши ўйин режамиз асосида ўтди
Украина Россиянинг урушдаги йўқотишларини маълум қилди
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимларини урган раҳбар жазога тортилди (видео)
«Болалар ҳам бор» – Украинаги уруш қурбонлари сони маълум қилинди
Эртага Ўзбекистоннинг айрим жойларида ёмғир, қор ёғади