АҚШ ҳозирда ўз стратегик кучларининг тайёргарлиги даражасини ошириш ниятида эмас. Бу ҳақда кеча, 2 март куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Давлат департаментида журналистлар билан суҳбатда маълум қилди.
“Президент [Владимир] Путиннинг ядровий кучлар ҳақидаги баёнотларига келсак, биринчидан, сизларга маълумки, Россия ва Қўшма Штатлар ядро қуролидан фойдаланиш бутун дунё учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши ҳақида анча олдин келишиб олишган” деган Блинкен Россия раҳбарининг ядровий кучларни махсус жанговар навбатчилик режимига ўтказиш ҳақидаги буйруғини изоҳлар экан.
Давлат котиби аввалроқ Москва ва Вашингтон “ядро урушида ғалаба қозониб бўлмайди, уни бошлаш мумкин эмас”, деб таъкидлаганини эслатган.
“Ядро қуроли ҳақидаги провокацион баёнотлар масъулиятсизликнинг чўққисидир, бу хавфли, бунга йўл қўймаслик керак. Биз Президент Путиннинг буйруғи, унинг баёнотларини баҳоладик ва ҳозирча [стратегик кучларнинг] тайёрлик даражасини ўзгартириш учун ҳеч қандай сабаб кўрмаяпмиз”, дея қўшимча қилган Блинкен.
Ўтган ҳафта Путин НАТОнинг етакчи давлатларининг юқори мартабали амалдорлари тажовузкор баёнотлар билдираётганини таъкидлаб, бунга жавобан стратегик кучларни махсус шай ҳолатга келтиришни буюрганди.
Тасодифий хабарлар
Туркияда “omicron” кескин тарқала бошлади
Ўзбекистон термаси Иорданияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Савол: Сиз ўзи кимга хизмат қилаяпсиз? (фақат халққа, деманг илтимос - Кушербоев Олий судни танқид қилди)
Сенат янги қарор тасдиқлади: Янги Наманган тумани ташкил этилди
Вазирликларнинг ҳудудий бўлинмалари битта бинога жамланади