Ўзбекистонда спорт соҳасида мавжуд салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани бўйича ҳокимларнинг ҳам бу борадаги масъулияти умуман сезилмаётгани қайд этилди. Бу ҳақда бугун, 13 февраль куни Президент раислигида ўтказилаётган 2028 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарликни кучайтириш, оммавий спортни янги босқичга олиб чиқиш масалаларига бағишланган видеоселекторда маълум қилинди.
Ҳокимлар спорт федерацияларининг ҳудудий бўлимлари раҳбарларини танимаслиги, спортчи ва тренерларни қабул қилмаслиги, спортчилар халқаро мусобақада натижа қилганидан кейингина бундан хабар топиши кўрсатиб ўтилди.
Масалан, ўтган йили олимпия спорт турлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатларида спортчилар 58 та медаль қўлга киритди. Лекин Навоий, Сурхондарё ва Қашқадарё спортчилари бу чемпионатларда бирорта ҳам медаль олмаган.
Париж Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қўлга киритилган лицензиялар Навоий ва Қорақалпоғистонда энг кам.
Шу боис ёндашувларни ҳозирдан ўзгартириб, ёшларни спортга, айниқса, олимпия спорт турларига тайёрлаш, уларни селекция қилиш, иқтидорли спортчи ва мураббийларни рағбатлантириш бўйича мутлақо янги тизим яратиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.
Спортда адолат ўрнатиш, спортчи ва мураббийларга манфаат олиб келиш ва соҳани рақамлаштириш мутасаддилар, спорт федерациялари раҳбарлари ва ҳокимлар фаолиятини баҳолашда бош мезон бўлиши белгилаб олинди.
Тасодифий хабарлар
ЙПХ ходими ҳайдовчига қўпол муносабати учун ишдан бўшатилди
Тармоқларда 15 млндан ортиқ ўзбекистонликнинг маълумотлари тарқалдими?
Намангандаги истирҳат боғи ҳудудида 15 минг кишини сиғдира оладиган масжид қуриляпти
Қашқадарёда уч кишини яшин урди. Қурбон бор
Наманганда 4 фарзанднинг онасига ўн тўққизинчи маротаба суд ҳукми ўқилди