Миллий гвардия ташаббуси билан Наманган вилоятининг Косонсой туманида жойлашган асфальт заводига қарашли бинода «Кўп қаватли бинода гаровга олинганларни ушлаб турган, қуролланган террорчиларни зарарсизлантириш ва яксон қилиш» мавзусида ДХХ, ФВБ ва ИИБ бўлинмаларининг биргаликдаги ҳаракати бўйича махсус тактик ўқуви ўтказилди.
Ўқувнинг асосий мақсади тегишли хизмат ва тузилмаларнинг куч ва воситалари билан тезкор бошқарувни амалга ошириш бўлди. Объектларда қўпорувчилик ҳаракатларининг содир этилишига қаратилган уринишларга чек қўйиш, гаровга олинганларни озод қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ва уларни ушбу объектдан эвакуация қилиш, аниқланган портловчи воситаларни зарарсизлантириш, жамоат тартибини сақлаш, ёнғин, йўл ҳаракати ва фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатларни юқори даражага кўтаришга эътибор қаратилди.
«Миллий гвардия фуқаролар осойишталигини таъминлаш, террорчилик ҳаракатлари турли таҳдидларининг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида бир қатор халқаро ҳамкорликдаги ўқув машғулотлари ва тренинглар ўтказиб келмоқда. Республикадаги ҳамкор вазирлик ҳамда ташкилотлар билан биргаликда халқаро тажрибаларни қўллаган ҳолда ўтказилаётган ўқувлар ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жанговар шайлигини мустаҳкамлаш, касбий маҳоратини янада такомиллаштиришда ўз самарасини бермоқда», — дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Эрон Президенти электр энергияси таъминотидаги узилишлар учун аҳолидан узр сўради
Mасжиддан АҚШ долларларини ўғирлаб кетишди
Қибрайда қулупнай майдони мажбурий бузилганини ҳокимлик тан олди. Ҳосил нега бундай увол қилингани ва бошқа саволлар очиқ қолди
Ишдан олинган Асака тумани ҳокимига уч кун ўтиб мукофот пули ажратилди
Ўзбекистонликлар Россиянинг еттита шаҳрида овоз бериши мумкин