Наманган шаҳар ҳокимлиги аппаратида муҳим лавозим ўзгаришлари юз берди. Бу ҳақда «Дарё» га шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Музаффар Абдуллаев Наманган шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У 1984 йилда Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. 2006 йилда Наманган давлат университетини тамомлаган.
2009—2017 йилларда Наманган вилоят молия бошқармасида бош иқтисодчи, сектор мудири, бўлим бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2017—2019 йилларда Наманган шаҳар молия бўлими мудири бўлган.
2019 йилдан ҳозирга қадар Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
Жобир Абдуллаев Наманган шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. У 2013 йилдан ҳозиргача Наманган шаҳридаги «Истиқбол» электр таъминоти корхонаси бошлиғи бўлиб ишлаётган эди.
Аюбхон Бобомирзаев Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди. У 2018 йилдан шу пайтга қадар шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда номаълум аёллар томонидан сотилаётган атир одамларни ўлдиряптими?
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоёзув юзасидан расмий баёнот
Алишер Усмонов халқаро ташкилот президентлигига номзод бўлди
Фарғоналик отахон Ҳаж зиёрати учун тўплаган маблағини кўприк учун сарфлади
Ўзбекистонга 11 ойда 173 млн долларлик телефон олиб кирилган