Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасидан бир йўла 24 нафар бемор буткул соғайди. Бу ҳақда ССВ Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.
Соғайганларнинг 20 нафари Тошкент шаҳридан, Сурхондарё, Фарғона, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидан 1 нафардан. Улардан 5 нафари Туркиядан Истамбул – Тошкент йўналишида, 4 нафари Россиядан Москва – Тошкент йўналишида чартер рейслар орқали келишган ва карантинга олинган. Коронавирус аниқлангач, клиникага ётқизилган. Қолган 15 нафари коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Беморлардан 11 нафари эркак, 13 нафари аёл. Улар орасида энг ёши каттаси 65 ёшда бўлса, 11 ойлик ва 1 ёшли чақалоқлар ҳам бор.
Ушбу клиникада шу пайтга қадар 63 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 87 нафарга етди.
Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 958 нафарга етди.
Айни вақтла шифохоналарда даволанаётган беморлар сони эса 981нафарни ташкил этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Турк компаниялари Россияни тарк этган корхоналар ўрнини эгаллаши мумкин
Тошкентда вояга етмаганларнинг жасади ички органи бўлмаган ҳолатда топилаётгани ростми? ИИББ бунга жавоб берди
9 млн доллар кредитни қайтармай, Россияга қочган ўзбекистонлик ушланди
Аҳвол оғир! Наманганда яна 9 та коронавирус билан касалланиш ҳолати қайт этилди
Украинадан эвакуация қилинаётган 3 нафар ўзбекистонлик автоҳалокатга учради. Қурбон бор