ЖЧ-2026 трибуналарида ҳавога оқ кукун сочган видеолари билан машҳур бўлган ганалик мухлис Кайлани Иброҳим Кпа виза ва саёҳат фирибгарлигида гумонланиб, Аккра шаҳрида ҳибсга олинди ва судга тортилди. Бу ҳақда Гана Телерадиоэшиттириш корпорацияси (GBC) хабар берди.
Манбага кўра, бир нечта шахс Кпа улардан ўн минглаб доллар пул олгани, эвазига Канада, Никарагуа ва АҚШга саёҳатларни ташкил қилиб беришни ваъда қилганини маълум қилган. Полиция ҳозирча етказилган зарарнинг аниқ миқдорини ошкор қилмаган.
“Yen” портали эса гап 80 минг доллардан ортиқ маблағ ҳақида кетаётганини ёзди. GBC маълум қилишича, “Пудрамен” лақаби билан танилган Кпанинг ўзи Жаҳон чемпионатига ўз маблағи ҳисобидан борганини, аммо кейинчалик пули тугаб қолганини айтган.
Кпа мусобақа вақтида трибуналарда болалар сепадиган кукунга ўхшаш модда солинган идишдан ҳавога оқ кукун сочиши орқали машҳур бўлган. Шу сабабли кўпчилик уни шаман деб ўйлаган.
Жаҳон чемпионати давомида яна бир ганалик Нана Кваку Бонсами ҳам ўзини сеҳргар деб атаб, Англия терма жамоаси сардори Гарри Кейнни “лаънатлагани” ҳақидаги даъволари билан оммавий ахборот воситалари эътиборини тортган.
Тасодифий хабарлар
Amerika, Rossiya va boshqa Davlat Prezidentlari Mirziyoyevni tabrikladi
Наманганлик қиз икки эркакни дўппослади
«Валломат бўлмайдими?..» – Сардор Умурзоқов ўтказган мажлиснинг аудиоси тарқалди
“Қўйлиқ” деҳқон бозори бошқа жойга кўчирилади
Тошкентда «Нексия» ЙПХ инспекторини уриб юборди