Аввалроқ, жорий йилнинг 13 январидан 14 январга ўтар кечаси пойтахт Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройи қаршисидаги майдонга 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан намойишга қўйилган ҳарбий техника (автомобиль)лардан бири ёниб кетгани ҳақида хабар берган эдик. Ижтимоий тармоқларда ҳарбий техниканинг ёнаётгани акс этган видео ҳам пайдо бўлди. Ушбу ҳолатга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси муносабат билдирди.
“Жорий йилнинг 13 январь куни соат 22:20 ларда “Халқлар дўстлиги” санъат саройи майдонига 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий техникалар кўргазмасига олиб чиқилган Миллий гвардиянинг енгил зирҳли техникасининг салон қисмида қисқа туташув натижасида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин қисқа вақтда тўлиқ бартараф этилган. Содир бўлган ҳодиса натижасида фуқароларга жабр етказилмаган.
Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда”, дейилади МГ баёнотида.
Тасодифий хабарлар
“Сурхондарёнинг “ўпкаси” ёниб кетяпти” – Шерободдаги ёнғин давом этаётгани маълум бўлди
«Оригинал протоколга ҳеч нарса ёзилмасин». Яшнобод ҳокимлиги ходими округ раисларига ноқонуний кўрсатма берган
Шавкат Мирзиёевнинг навбатдаги хорижий сафари ҳақида хабар берилди
Сурияда ўта жирканч жаллод-террорчи қўлга олинди
АҚШда Трампни ўлдирмоқчи бўлган йигит қўлга олинди