Афғонистондаги воқеликлар ўзгарди, энди уларга мафкуравий имтиёзлар, фобиялар ва стереотипларсиз ёндашиш керак. Бу ҳақда Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси йиғилишида маълум қилди.
“Афғонистондаги вазият оддий эмас, ҳокимият ва жамиятнинг янги институтлари жуда мўрт. Шунинг учун бу мамлакатдаги вазиятни талқин қилиш ва баҳолашда сўзда ҳам, амалда ҳам мувозанат, масъулият талаб қилинади. Афғон воқеликлари ўзгарди, уларга ёндашувлар шаклланар экан, мафкуравий имтиёзлар, эски гиналар, фобия ва стереотиплардан воз кечиш керак. Биринчи навбатда, урушлар ва тартибсизликлардан чарчаган, тинч ва осойишта ҳаётни орзу қилган афғон халқи ҳақида ўйлаш керак”, деган у.
Президентга кўра, Ашхобод Афғонистондаги сиёсий барқарорлик ва хавфсизлик, “қардош афғон халқининг фаровонлиги ва бирлиги” билан чуқур қизиқади.
“Биз Афғонистондаги вазиятнинг тезроқ нормаллашишини хоҳлаймиз ва пайдо бўлаётган давлат институтлари бутун афғон халқининг манфаатлари йўлида самарали ишлашига умид қиламиз. Ўз навбатида, Туркманистон, аввалгидек, Афғонистонга ҳар томонлама иқтисодий ва гуманитар ёрдам кўрсатади”, деган Бердимуҳаммедов.
Тасодифий хабарлар
Андижонда онасини деб отасини обдаста билан уриб ўлдирган йигит 10 йилга қамалди
Судланганлик “тамғаси” қандай олиб ташланади?
Песков Россия қачон урушни тўхтатишини маълум қилди
“Олтин тўп” соҳибининг уйига ўғри тушди
Андижонда 19 ёшли товломачи қўлга олинди