ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ИЖҚК Департаменти ходимлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 11 январь куни Ургут туманида ноқонуний ер сотиш ҳолатига чек қўйишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда, Ургут туманидаги фермер хўжаликларидан бирининг раҳбари, 1976 йилда туғилган фуқаро “Ж.Қ.” фермер хўжалигига тегишли бўлган 50 сотих лалми ер майдонини яқин алоқаси 1998 й.т. фуқаро “Б.А.” орқали маҳаллий фуқарога 65.000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу маблағнинг 30.000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда, юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Номаълум тадбиркор Намангандаги мактабга 25 та телевизор совға қилди
Андижонда ишга киритиб қўйишни ваъда қилган ФВБ ходими ушланди
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди (видео)
Ўзбекистонда автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этилади
Ўзбекистондаги банк жаримага тортилди