Қозоғистоннинг Атирау вилояти Мияли қишлоғида Ўзбекистон фуқароси яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди.
Tengrinews хабарига кўра, фожиали воқеа 25 июн куни кечки пайт содир бўлган, яшин қаровсиз уйга тушиб, ёнғинга сабаб бўлган. Қайд этилишича, чақмоқ уриши вақтида уйда Ўзбекистон фуқароси экани аниқланган шахс бўлган.
Тергов жараёнида у Қозоғистонга бир ой аввал келгани ва Мияли қишлоғида яшовчи фуқаронинг уйида вақтинча рўйхатга олинганлиги аниқланган. Унинг жасади кўздан кечирилганда, тан жароҳатлари аниқланмаган, у суд-тиббий экспертиза ўтказиш учун туман шифохонаси ўликхонасига етказилган.
Тасодифий хабарлар
Мирзиёев ва Жапаров “Хитой – Ўзбекистон” темир йўлини қуришни муҳокама қилди
Мирза Азизовнинг «сўнгги мактуби» юзасидан ССВ ўрганиш ўтказди
5-синф қизни келинойиси нега «Катта Наманган» каналига итариб юборгани маълум бўлди
“Наманган сув таъминоти”да қарийб 5 млрд сўмлик давлат харидларида қонунбузилиши аниқланди
Украина Россия билан музокара олиб бориш шартини айтди