Намангандаги 80-умумтаълим мактабида сабоқ олган тадбиркор мактабдаги барча 24 та синф ҳамда маънавият хонасига жами 25 та замонавий телевизор совға қилди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, мактабда 1138 нафар ўқувчи таълим олмоқда. Уларга 66 нафар ўқитувчи сабоқ бермоқда.
«Ҳимматпеша тадбиркор ўз исмини ошкор этишни зарур деб билмади. Унинг туҳфасидан мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар ҳамда педагогик жамоанинг барчаси бирдек мамнун», — дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Putinni «quvish»ni niyat qilgan shaman mashhurlikka erishmoqda
Наманганда жуда кўп миқдорда яроқсиз дориларнинг муомалага киритилишининг олди олинди
“Straus House” мансабдорларига суд ҳукми ўқилди
Намангандаги гуллар фестивалида 2 миллионга яқин хорижлик иштирок этиши кутилмоқда
Саида Мирзиёева Хитой Ташқи ишлар вазири билан учрашди