
Наманган вилоят ҳокими Ш.Ш.Абдураззақов ташаббуси билан Ички ишлар органлари фаолиятининг мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспекторлари масъуллигида, маҳалла фуқаролар йиғинларидаги уюшмаган ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш уларни бўш вақтини мазмунли ўтказиш» ҳамда ПФ-6099 сонли фармони ижроси доирасида спортнинг» Минифутбол» туридан «Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги» шаҳар финал босқичи бўлиб ўтди.

Ўйилар якунига кўра 1-ўринни Оромгоҳ мфй, 2-ўринни Дамбоғ Мфй, 3-ўринни Янги ҳаёт мфй уюшмаган ёшлар қўлга киритишди.

Тақдирлаш маросимида Наманган шаҳар Ҳокими Ғ.О.Джамалов, шаҳар прокурори Х.Адилов, шаҳар ИИБ бошлиғи подполковник Ғ.Ғаниев иштирок этишди ҳамда ғолиб ва совриндорларга эсдалик дипломлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Тасодифий хабарлар
Йўталга қарши сиропдан 300 дан ортиқ ўлим қайд этилди – ЖССТ
Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жазо кучайтирилади
Шри-Ланкада намойишчилар президент қароргоҳига бостириб кирди (видео)
Эрдоған янги глобал таҳдид ҳақида гапирди
Коронавирус! Ўзбек санъаткорлари 352 млн сўмдан ортиқ маблағни хайрия қилди