Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов “Дўзах дарвозалари”ни ўчиришни буюрди. Бу ҳақда “Turkmenportal” нашри хабар бермоқда.
Мамлакат раҳбарининг таъкидлашича, Қорақум чўлидага 50 йилдан бери ёнаётган Дарваза газ кратери (халқ тилида “Дўзах дарвозалари” деб аталади) кўп йиллардан буён катта ҳажмдаги газ ёнмоқда. Бу ҳолат атроф-муҳитга ва яқин атрофда яшовчи одамларнинг соғлиғига салбий таъсир қилади. Шунингдек, ушбу кратерда катта даромад олиш мумкин бўлган табиий газ ёнмоқда.
Шу сабаб Президент ёқилғи-энергетика комплекси масалалари бўйича масъул бўлган Бош вазир ўринбосари Шахим Абдраҳмоновга олимларни, керак бўлса, хорижлик мутахассисларни ҳам ушбу муаммога ечим топиш бўйича топшириқ берган.
Эслатиб ўтамиз, кратерни ёпиш масаласи илк бор Туркманистон президенти томонидан 2010 йилда кўтарилган эди.
Маълумот ўрнида, Дарваза кратери 1971 йилда ер ости газлари тўпланган жойда пайдо бўлган. Кратер ўрнида олдин нефть платформаси бор эди, лекин у ер ости бўшлиғига чўкиб кетган. Кратердан чиқаётган газ одамлар ва чорва молларини заҳарлаётганини олдини олиш учун ҳукумат унга ўт қўйишга қарор қилган. Кратердаги ёнғин бир неча кундан кейин ўчади деб тахмин қилинган, аммо олов 50 йилдан бери ёнишда давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Уйга хуш келибсан, Хави – “Барселона”
Россия Тожикистоннинг 3400 фуқаросини депортация қилди
Yaponiya bosh vaziri Ittifoqdosh parlament saylovlarini g'olib qildi
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 25 млрд доллардан ошди
Муса Ерниязов Шавкат Мирзиёев бошчилигида қабрга қўйилди