Савол:
Ассалому алайкум. Саволим шуки ман бир солиҳа қизга уйланмоқчиман. Лекин унинг оиласи хўжалардан. Кўпчилик ёши катталар, хўжаларнинг қизи фақат хўжаларга берилади дейишди. Мен хўжа бўлмаганим учун у қизга уйлана олмайманми?
Жавоб:
Фиқҳий китобларда никоҳда тенглик никоҳнинг боғланишида эътиборга молик масала деб қаралади. Унда йигит қизга тенг ва муносиб бўлиши талаб этилади. Қиз йигитнинг тенги бўлиш-бўлмаслигининг аҳамияти йўқ.
Қурайшнинг қизига фақат қурайшлик йигит тенг ва муносиб экани айтилган. Диёримиздаги айрим кишилар ўзларини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам авлодлари эканларини даъво қилишади. Агар бу даъво тасдиқланса, уларнинг қизларига ўзларига ўхшаган хўжалар тенг ҳисобланади. Аммо ҳар қандай ҳолда ҳам, қизни турмушга беришда валийсининг сўзи ҳал қилувчи бўлади. Чунки тенглик масаласи унинг риоясини қилиш сабабидан жорий бўлган.
Аллоҳ янада билувчи.
Мубашшир Аҳмад
Manba: azon.uz
Тасодифий хабарлар
Бўка тумани аҳолисининг 4,5 мингдан зиёд мурожаати ҳал қилинди
Намангандаги иккита ЙТҲда 3 киши вафот этди, яна 8 киши оғир тан жароҳатланган
Президент Шавкат Мирзиёев Россияга боради
Қозоғистонда жазо муддатини ўтаган педофилларга GPS-билакузуклар тақиб қўйилади
Гэтжи Хабибнинг асосий хатосини маълум қилди