САЛКАМ 700 МИЛЛИАРД СЎМГА ЯҚИН ҚҚС КОРХОНАЛАРГА ҚАЙТАРИЛДИ

САЛКАМ 700 МИЛЛИАРД СЎМГА ЯҚИН ҚҚС КОРХОНАЛАРГА ҚАЙТАРИЛДИ

Тошкент вилояти давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтган даврда ҳудуддаги 73 нафарга яқин норасмий ишлаётган ходимларни аниқлаш ва яширин иш ўринларини легаллаштириш белгиланган эди. Натижада бюджетга 66,1 миллиард сўмдан ортиқ қўшимча тушум манбаси яратилиб фуқароларнинг фаолияти қонунийлаштирилган.

Вилоят давлат солиқ бошқармасига 2021 йил мобайнида қўшилган қиймат солиғини қайтариш бўйича 1 минг 619та корхонадан 1 триллион 527,1 миллиард сўмлик аризалар келиб тушган. Шундан, 454та корхонанинг ҳисоб рақамига 671,0 миллиард сўм маблағлар қайтариб берилган.

Шунингдек, 1 минг 475 нафар ҚҚС солиқ тўловчиларига бевосита ёрдам бериб, уларнинг ҳисоботларини тўғирлашга кўмак берилиши натижасида қўшимча солиқ базаси яратилиб, солиқ тўловчилар томонидан бюджетга 330 миллион сўмдан ортиқ солиқ тўловлари тўлаб берилган.

2021 йилда вилоят бўйича 3 минг 180та бўш турган обектлар аниқланган. Уларга нисбатан 139,5 миллиард сўмлик таъсирчан солиқ механизмлари қўлланилган. Жойлардаги 1 минг 557та объектнинг фаолияти тикланиши туфайли 4 минг 382 нафар янги иш ўринлари яратилган. Натижада бюджетга қўшимча равишда 53,2 миллиард сўмлик маблағ келиб тушган.

Ҳозир вилоятда 22 минг 593дан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш обектлари мавжуд. Эътиборлиси, уларнинг барчасида “Онлайн” назорат касса машиналари ўрнатилган. Бу ўз-ўзидан ушбу корхоналарнинг шаффоф ва очиқ фаолият кўрсатаётганини англатади. Бундан ташқари, аҳоли билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилувчи савдо ва хизмат кўрсатиш обектларининг барчасида онлайн назорат касса машиналари ўрнатилди.

×