Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги мутасаддилар Оҳангаронда жойлашган Тошкент маиший чиқинди полигони ҳамда Яшнобод тумани чиқиндиларни қайта юклаш станциясидаги ҳолатни ўрганди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Оҳангарондаги маиший чиқинди полигони санитар ҳолати қониқарсиз эканлиги қайд этилиб, унинг атроф-муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш ва ҳудудни ободонлаштириш чора-тадбирлари белгиланди.

Хусусан, полигонда қўриқлашни кучайтириш, бу ерга олиб борувчи йўлни таъмирлаш, полигонга хусусий чиқиндиларни қайта ишловчи корхоналарни кенг жалб қилиш, чиқиндиларни қайта ишлаш орқали полигон кенгайишининг олдини олиш масалалари келишиб олинди.

Республика шаҳарларида санитар-тозалаш хизматларини кўрсатиб келаётган «Тоза ҳудуд» ва «Махсустранс» корхоналарини давлат-хусусий шерикчилик шарти билан тадбиркорлик субъектларига бириктириб бериш масаласи ҳам кўриб чиқилди.


Эслатиб ўтамиз, Наманган шаҳри ҳокими Шавкатжон Абдураззақов 5 март куни Президент фармони билан Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланганди.
Тасодифий хабарлар
Мусулмонлар идораси пайғамбарликни даво қилган эркак юзасидан муносабат билдирди
Ўзбекистонда Ҳайит намози ўқилиш шартлари ҳақида айтилди
Фарғонада мушук гўштини сотганлар ушлангани тўғрисидаги хабарлар рад этилди
Расман! Қозоғистон мудофаа вазири омбордаги портлашлардан сўнг истеъфога чиқди
«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси Устюрт регионидаги табиий газ қазиб чиқарилиши, бурғилаш ишлари ва газ қувури лойиҳалари ҳолатини ўрганди (фото)