Москвада ўзининг коронавирусга чалинганлигини билган ҳолда таксистлик қилиб юрган ҳайдовчи қўлга олинди, деб хабар қилмоқда "360" телеканали ўз манбасига таянган ҳолда.Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида аниқлик киритилишича, эркак Тожикистон фуқароси бўлган ва Тула вилоятида вақтинчалик рўйхатда турган. Москвада эса доимий истиқомат қилиб келган.
Полициячилар унинг ёши 35далигини, бундай исм ва фамилияли одам эса "Яндекс.Такси" маълумотлар базасида борлигини аниқлаганлар.
Полиция ходимлари уни уйининг олдида қўлга олган ва тожикистонлик ўзида коронавирус аниқланганига иқрор бўлган.
Тиббиёт ходимлари ундан тўлиқ соғайгунига қадар уйда қолишни сўрашган, аммо у карантин қоидаларини бузган.
Эркак машинадан таксистлик қилиш учун эмас, фақат дўконга бориш учун фойдаланганини айтган, аммо у қатъий изоляция режимини бузган.
Полициячилар маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузишган ва шундан сўнг уни "Царицино"даги обсервация марказига юборишган.
Тасодифий хабарлар
"Алдама мени" кўрсатувида чиққан Жалолиддин Машарипов мухлисларнинг ғазабига йўлиқди
Энди тонировкани қўлда созлаш мумкин
АҚШ Ўзбекистонга 2,8 млн долларлик ҳарбий техника совға қилди
Қозоғистонда криминаль авторитет Арман Жумагелдиев қўлга олинди
Намангандаги ўғирликни мактаб ўқувчиси содир этди