Aҳоли турмуш тарзи қулайлиги шаҳарларни 6 та ҳудудга бўлиш орқали баҳоланади.
Бу ҳақда 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” лойиҳасида сўз боради.
Концепцияни ишлаб чиқишда БМТ Хабитат дастури, хорижий давлатлар тажрибаси ва тегишли имзоланган халқаро шартномалар ва меморандумлар кўзда тутилади.
Шунингдек, ҳудудларнинг бош режалар билан таъминланганлиги, архитектуравий дизайн-кодлар мавжудлиги ва уларга риоя қилиниши, инфратузилма ва бино-иншоотлар фонди энергосамарадорлиги, ҳудудларни кўкаламзорлиги ва ободонлаштириш даражалари, шаҳарларни инфраструктура билан таъминланганлигини инобатга олган ҳолда объектлар жойлаштирилади ва лойиҳалаштирилади.
Шаҳарларни зоналарга бўлиш орқали ички ҳудудларни тегишли тоифаларга бўлган холда баҳолаш мақсадида 6 та зонага (яшаш жойлари, йўл чизмалари, кўкаламзорлаштириш, маъмурий, бизнес инфратузилмаси, ижтимоий инфратузилмалар, жамоат майдонлари) бўлинади ва улар баҳоланади.
Тасодифий хабарлар
Диққат! Ўзбекистонда карантин чоралари қачондан босқичма-босқич бекор қилиниши маълум бўлди
Наманганда уйни тунаган ўғри, аёл киши бўлиб чиқди
2022 йилда газ, “свет” ва сув учун тарифлар оширилади
Наманганда 1200 ўринли карантин ҳудуди ва 150 ўринли шифохона қурилиши бошланди (фото)
Трамп президентлигида Мирзиёев ва бошқа мавқедошларидан олган совғаларни яширганликда айбланди