Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова агентлик томонидан ҳудудларда давлат харидларига оид ўтказилган ўрганиш натижалари ҳамда коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятига оид маълумотларни тақдим этди.
“Агентлик томонидан Наманган, Хоразм ҳамда Навоий вилоятларида давлат буюртмачилари томонидан амалга оширилган давлат харидлари билан боғлиқ ҳолатлар ўрганиб чиқилди.
Хусусан, Наманган вилояти ҳокимлиги Engineering компанияси буюртамчилигида “tender.mc.uz” махсус ахборот порталида жойлаштирилган умумий қиймати 4,7 млрд сўмлик учта Соғлиқни сақлаш муассасалари ўрганилганда тендер ғолиблари белгиланмай туриб қурилиш ишлари бошлаб юборилганлиги аниқланди.
Хоразм вилоятида 8та ҳолатда жами 3,7 млрд сўмлик қурилиш ва жорий таъмирлаш ишлари яъни мазкур обьектларнинг 5таси Туризм ва спорт вазирлиги 2,6 млрд сўм, 2таси Мактабгача таълим 680 миллион сўм ва 1таси Халқ таълими 490 млн сўм каби вазирликларнинг қуйи ҳиссасига тўғри келади.
Навоий вилоятида буюртмачилар томонидан 5та ҳолатда умумий қиймати 1,8 млрд сўмлик қурилиш-таъмирлар ишлари тендер савдолари ўтказилмасдан пудрат шартномалари ўтказилмасдан бажарилганлиги аниқланди.
Хусусан Ягона буюртмачи хизмати Engineering компанияси буюрмачилигида Соғлиқни сақлаш соҳасида 2та 620 млн сўмлик, Халқ таълими 600 млн сўмлик, Маданият соҳалари 480 млн сўмлик ҳамда Давлат хизматлари марказига 125 миллион сўмлик биттадан обьектлар тўғри келади.
Юқорида кўрсатилган ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг давлат харидлари тўғрисидаги қонуни ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги қайд этилган бўлиб, масъул шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 175 прим 8 моддаси ва бошқа моддалари билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди. Шунингдек, айрим ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда”.
Тасодифий хабарлар
«Ўзгидромет» навбатдаги шошилинч баёнот билан чиқди
+65. Тошкент ва Наманганда аҳоли орасида яна бир нечта киши коронавирус юқтирди
Президент Администрацияси 12 йиллик пахта бойкоти олинганига муносабат билдирди
Намоз ўқиётган Саида Мирзиёева (ФОТО)
Самарқанд шаҳридаги Ҳазора маҳалласида етим болани хўрлаганларни ИИО ходимлари аниқлади