15 июль куни О. Сатторийга оид жиноят ишини апелляция инстанциясида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур жиноят иши Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича апелляция судлов ҳайъати томонидан кўриб чиқилди.
Эълон қилинган ажримга кўра, жиноят ишлари бўйича Музработ туман судининг 2021 йил 10 майдаги О. Сатторийга нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгартирилди.
Суд ҳукмининг Термиз шаҳридаги хусусий нотариал фаолият билан шуғулланувчи нотариус Boboqulov Хamro Xudaymurotovich томонидан 2020 йил 2 июль куни KSH 032769 SV сонли реестр билан тасдиқланган «Termiz Eko Ekspress loyiha» МЧЖ раҳбари Shapulatov Tulqin Xoltojiyevich билан Sattoriy Otabеk Abdumanonzoda ўртасида тузилган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, “Маърифат” маҳалласи, «Истиқлол» кўчаси, 6-уйда жойлашган 42-рақамли квартирани Sattoriy Otabеk Abdumanonzodaга сотганлиги бўйича тузилган олди-сотди шартномасини ҳамда шу куни KSH 032770 SV сонли реестр билан тасдиқланган «Termiz Eko Ekspress loyiha» масъулияти чекланган жамият раҳбари Shapulatov Tulqin Xoltojiyevich билан Sattoriy Otabеk Abdumanonzoda ўртасида тузилган Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар, «Маърифат» маҳалласи, «Истиқлол» кўчаси, 6-уйда жойлашган 44-рақамли квартирани Sattoriy Otabеk Abdumanonzodaга сотганлиги бўйича тузилган олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда шу билан боғлиқ «Termiz Eko Ekspress loyiha» МЧЖ Т.Шопулатовдан судланувчи О. Сатторий фойдасига 234.835.000 сўмни ундириш қисми бекор қилинди ва жабрланувчи Т. Шопулатовга ушбу юзасидан фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилди.
Суд ҳукмининг О. Сатторий ҳисобидан суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 183.750 сўм харажатни ундириш қисми бекор қилинди.
О.Сатторийга нисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўташ муддати 2021 йил 30 январь кунидан бошлаб ҳисобланиши белгилади.
Ҳукмнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди.
Тасодифий хабарлар
ИИБ жиноят қидирув бўлими ходими пора олаётганда қўлга олинди
Шов-шувларга сабаб бўлган ChatGPT'дан ким миллиардлаб пул ишлашга улгуради?
Дам олиш кунлари ҳаво совиб, қор ёғади – Ўзгидромет
Тижорат банкларида доллар курси рекорд даражада кўтарилди
Ўзбекистондаги банк жаримага тортилди