Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 03 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4818-сонли қарорида Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш, судлар ва бошқа идоралар ўртасида маълумот алмашинувини яхшилаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6034-сон Фармони ижросини таъминлаш белгиланди.
Ҳусусан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини кенгайтириш, ҳар бир мурожаатни кўриб чиқиш жараёнининг онлайн кузатиб борилишини таъминлаш, суд биноларида интерактив хизматлардан эркин фойдаланиш имкониятини яратиш, судларда одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш учун вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар билан электрон маълумотлар алмашинувини янада кенгайтириш, махсус ахборот дастурларини жорий этиш орқали судьялар ҳамжамияти органлари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд мажлисларида масофадан туриб, жумладан мобил қурилмалар ва электрон ҳамкорликнинг бошқа шакллари орқали иштирок этиш имкониятини кенгайтириш, шунингдек иш бўйича тарафлар учун суд қарорларини онлайн тарзда олиш имкониятини яратиш, суднинг ахборот тизимлари, маълумотлар базалари ва бошқа дастурий маҳсулотлари ахборот ҳамда киберхавфсизлигини таъминлаш, хизмат ахборотлари ва маълумотларини комплекс ҳимоя қилиш бўйича чораларни кучайтириш вазифаларини амалга ошириш белгилаб қўйилди.
Бундан ташқари мазкур фармонда 2021 йил 1 январдан бошлаб барча судларда суд мажлисларини иш бўйича тарафларнинг илтимосномаси ва раислик қилувчининг розилиги билан аудиоёзувдан фойдаланган ҳолда қайд этиб бориш ҳамда суд мажлислари баённомаларини ушбу тизимдан фойдаланган ҳолда шакллантириш, 2021 йил 1 июлдан бошлаб апелляция ва кассация инстанцияси судларида ишларни судьялар ўртасида автоматик равишда тақсимлаш, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча иштирокчиларни суд мажлисларининг вақти ва жойи ҳақида «SMS» хабар орқали бепул асосда хабардор қилиш, 2022 йил 1 январдан бошлаб суд қарорларини иш бўйича тарафларга онлайн тарзда, уларнинг илтимосномаси бўйича эса қоғоз шаклида тақдим этиш, 2022 йил 1 июлга қадар суд ҳокимияти органлари фаолиятида, шу жумладан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида 10 га яқин интерактив хизматлар кўрсатишни йўлга қўйиш, 2023 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини давлат архивига электрон шаклда топшириш ва қабул қилиш, судлар, Судьялар олий кенгаши ҳамда Судьялар олий мактабида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини янада яхшилаш каби бир қатор чора тадбирлар ҳам белгиланган эди. Хозирги кунда белгиланган чора тадбирларни деярли барчаси амалга оширилмоқда.
Мазкур қарор ижросидан келиб чиқиб, Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди биносида судга ташриф буюрувчилар учун Wi-Fi тармоғини ишга туширилган, фуқароларни кутиш жойида электрон навбат жорий этилган. Статичтиқ маълумотлар эътибори қаратсак Учқўрғон туманлараро иқтисодий судига 2021 йил давомида 1108 та электрон шаклда келиб тушган даъво ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, электрон шаклда юборилган суд ҳужжатлари 3561 тани ташкил этган.
Ҳозирда фуқароларни суд мажлиси жойи ва вақти ҳақида огоҳлантириш СМС хабар орқали амалга ошириб келинмоқда. Бунда аввало улар суд мажлиси тўғрисида вақтида хабар топиш билан бирга сарсон бўлишларининг олди олинмода.
Ахборот технологияларини мамлакатимизда кенг суръатларда қўллаш чора-тадбирлари жорий этилаётган бир пайтда судларга электрон тарзда мурожаат қилиш ҳам мухим аҳамиятга эгадир. Шу сабабдан мулкчилик шаклидан қатъи назар барча фуқаролар ва хўжалик юритувчи субъектлар вакилларини судларнинг электрон манзилига даъво ариза ва ариза билан мурожаат қилиш ва бошқа юқорида қайд этилган 10 дан ортиқ интерактив хизматлардан фойдаланишлари мумкин.
Осимхон Садиков
Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси
Тасодифий хабарлар
Ижарага ер олган фуқароларга ердан унумли фойдаланиш тартиби тушунтирилди
Ўзбекистонда меҳнат мигрантларига 10 миллион сўмгача микроқарзлар берилади.
Ўзбекистонда ҳар ўн минг кишига нечта шифокор тўғри келиши айтилди
Дунё мотам тутмоқда. Ғазодаги шифохонанинг портлатилиши халқаро миқёсда қораланди
Озарбайжон тасодифан Россия вертолётини уриб туширганини тан олди