Қашқадарёда 18 сентябрь куни Lacetti ва Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, шу куни соат 17:20 атрофида Шаҳрисабз тумани ҳудудидан ўтган йўлда Lacetti ўз йўналишида ҳаракатланиб келаётган Nexia'нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.
ЙТҲ оқибатида Nexia'да бўлган 2 нафар вояга етмаган қиз оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Ҳолат бўйича туман ИББ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
“Ўзбекистонда бир кун”. Дубай валиаҳди Навоийдаги сафари видеосини эълон қилди
Ўзбекистонда янги портал ишга тушади – Президент қарори лойиҳаси
Янги сунъий интеллект модели ёлғон гапириш ва одамларни шантаж қилишни ўрганиб олди
Ўзбекистонда газ тўлдириш шаҳочалари учун қўшимча талаблар белгиланди
Ўзбекистон аҳолиси 1 апрель ҳолатига 36,2 миллионни ташкил этган – статистика