Ҳайдовчини “қарғаган” сирдарёлик “ГАИ” ходимига нисбатан расман хизмат текшируви тайинланди. ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
“Ижтимоий тармоқда “Сирдарёда қарғайдиган ГАИ ходими” сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот:
Жорий йилнинг 8 февраль куни ижтимоий тармоқда “Сирдарёда қарғайдиган ГАИ ходими” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.
Видео лавҳада, Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими И.Якубов ҳайдовчи билан ўзаро мулоқот вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрда 975-сон қарори билан тасдиқланган Низом ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларидан четга чиққанлиги ҳолати акс этган.
Мазкур видео лавҳа юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади”, — дейилади расмий муносабатда.
Маълумот ўрнида, 2020 йил якунлари бўйича — бизга маълум бўлган 7та ҳолатда сирдарёлик ИИО ходимларига нисбатан хизмат текширувлари тайинланган бўлиб, 2нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган, 1нафари ИИОлари сафидан бўшатилганди.
Тасодифий хабарлар
Хитой вакцинаси Тошкентга олиб келинди. Вазир режадаги ишлар ҳақида маълумот берди
Пайғамбаримиз қайси кўнгилхушликларга изн берганлар?
Энди қизларнинг сурати ва видеоларини тарқатиш, шунингдек, уларга “гап отиш” жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин
Миришкор тумани ҳокими ишдан олинди «Бундайларга сафимизда ўрин йўқ» – O'zLiDeP Миришкор ҳокимини лавозимига нолойиқ деб хулоса берди
Раҳбарларга хизмат автомашинаси сотиб олишда чекловлар ўрнатилади