“Толибон” Афғонистоннинг Тожикистондаги элчиси Муҳаммад Зоҳир Агбарнинг уйига ўт қўйди. Бу ҳақда “Спутник Тожикистон” хабар берди.
Манбага кўра, “Толибон” вакиллари 11 июнь куни Панжшернинг Рухин туманида жойлашган уйни ёқиб юборган. Ёнғин ҳозирга қадар давом этмоқда ва “ҳаракат” маҳаллий аҳолига уни ўчиришга рухсат бермаган.
“Уй оловда ёниши мумкин, аммо бизнинг руҳимиз ва иродамиз ёнмайди. Улар шуни билишлари керакки, уйлар ёниб кетиши мумкин, лекин терроризм ва зулмга қаршилик руҳи бундан мустасно”, дейди Муҳаммад Зоҳир Агбар.
Маълумот учун, мазкур уй 1998 йилда афғон қўмондони Аҳмад Шоҳ Масъуд молиявий ёрдам сифатида берган пулга қурилган. 2021 йилнинг сентябрида Панжшер дараси “Толибон” томонидан эгаллаб олингандан сўнг, бино ҳарбий қароргоҳига айлантирилган.
Тасодифий хабарлар
"Мелиса"ни очиқча таҳқирлаган фуқаро 10 ойга қамалди
Наманган шаҳридаги ичимлик суви таъминотида носозлик юзага келди
Ашраф Ғани Афғонистондан қочиб кетиш сабабини очиқлади
Алламжонов баёнот билан чиқди (видео)
Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этилади