Наманган вилояти Чуст туманида 26 декабрь куни соат 18:00 атрофида туманнинг Зарафшон МФЙ ҳудудида содир бўлган. 37 ёшли ҳайдовчи «Жигули» (ВАЗ-2103) автомашинасида кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган чустлик 20 ёшли аёлни уриб юборган. (https://t.me/namanganiibuz/4140)
Оқибатда пиёда олган тан жароҳати сабаб шифохонада вафот этган. Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳайдовчи автомобилни ҳеч қандай ҳужжатларсиз бошқаргани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чуст туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Россияда полиция ходимларига хорижликларни депортация қилиш ҳуқуқини берувчи қонун тасдиқланди
Ўзбекистонда ҳам “Tax free” тизими жорий этилади
Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасига айлантирилди
Ўзбекистонда қамалганлар сони 22 фоизга ошди
Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?