Россия Давлат думаси полиция ходимларига хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни депортация қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатини берувчи қонунни маъқуллади. Бу ҳақда Россия ҳукумати манбаларига таяниб, “ТАСС” нашри хабар берди.
Хорижий шахсларни депортация қилиш ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқи Россия ҳудудида шу пайтга қадар фақат судьялар ва иммиграция хизмати ходимларида бўлган. Эндиликда эса ҳукумат бу ваколатни маҳаллий полицияга бериш орқали мигрантлар билан боғлиқ вазиятни тартибга солишга уринаётгани айтилган.
Хабарда айтилишича, янги тартиб мамлакат полиция ходимларига чет элликларни депортация қилиш, шунингдек, ҳибсга олинган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатларни бошқа давлат идораларидан ва ҳатто чет эл ташкилотларидан сўраш ҳуқуқини беради. Полиция ,шунингдек, бу борада хорижий банклар ва нотижорат бирлашмаларидан ҳам маълумот сўраши мумкин.
Эндиликда Россияда ноқонуний эканлиги аниқланган хорижликлар ҳам назорат остидаги шахслар реестрига киритилиши белгиланган. Мамлакатдаги ҳар бир чет эллик маҳаллий полицияга саёҳат мақсадидан қатъий назар турган жойи тўғрисида хабар бериши шарт қилиб қўйилган. Полиция “шубҳали” реестрига тушган чет элликларга кўчмас мулк сотиб олиш, автомобиль ҳайдаш, Россия ҳудудида саёҳат қилиш, турмуш қуриш, банк ҳисоб рақамини очиш тақиқланган.
Давлат думаси спикери Вячеслав Володин, шунингдек, фуқаролик ҳуқуқларини чекловчи кўплаб қонунлар, жумладан, рўйхатдан ўтиш талаблари тўғрисидаги қонунларнинг ҳаммуаллифи бўлган ҳукмрон “Ягона Россия” партияси депутати Ирина Яровая раҳбарлигида Давлат думасининг Миграция масалалари бўйича комиссияси тузилганини эълон қилган.
Кўплаб таҳлилчилар полицияга депортация қилиш ваколати берилиши жиддий муаммолар келтиришини айтган. Сўнгги ҳафталарда Россия вилоятларида полиция рейдлари, мигрантларни сўроқ қилиш каби ҳолатлар ниҳоятда кўпайган.
Тасодифий хабарлар
Россияда қамоқда ўтирган ўзбекларни урушга юборишмоқда — ҳуқуқ фаоли
Абитуриентларда рекорд натижа қайд этилди
Наманганда 6 нафар бемор коронавирусни кимдан қандай қилиб юқтирганини билмайди
+220. Республиканинг ўнта ҳудудида янги касалланиш ҳолатлари аниқланди
Алишер Усмонов Путиннинг “ҳамтовоғи”ми? Миллиардер жавоб берди