Тошкент, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида “Tax free” тизими ва “Duty free” дўконлари ташкил этилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида сўз борди.
Йиғилишда йирик, замонавий савдо ва кўнгилочар масканлар ушбу шаҳарларнинг “ташриф қоғози”га айланиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Лекин, бугунги кунда Самарқанд шаҳрида майдони 10 минг квадрат метрдан ошадиган атиги 4 та замонавий гипермаркет мавжуд бўлса, Наманган шаҳрида энди қурилмоқда.
Наманганда келгуси йилда майдони 200 минг квадрат метр бўлган 3 та, Самарқандда 400 минг квадрат метр бўлган 7 та йирик савдо ва хизмат кўрсатиш мажмуалари фаолиятини ташкил этиш топшириғи берилди.
Яна бир масала – Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби йирик шаҳарларда “Tax free” тизимини жорий этиш, шаҳар ичида “Duty free” дўконларини ташкил этиш орқали чакана савдо ҳажмини 2-3 баробарга ошириш мумкин.
"Умуман, хорижий меҳмонларга харидлари учун қўшилган қиймат солиғини қайтариб бериш тизимини барча туристик шаҳарларда йўлга қўйиш лозим.
Ушбу 3 та шаҳар мисолида кўрсатиб берилган имкониятлар барча вилоят марказлари ва йирик шаҳарлар учун тегишли", дейди Президент.
Тасодифий хабарлар
"Агар Байден президент бўлса, ўлдираман" — АҚШлик эркак таҳдид қилди
ДХХ Наманганда “жиҳодчилар” гуруҳи фаолиятига чек қўйди
Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берилди
Болливуд юлдузи - Риши Капур 67 ёшида оламдан ўтди
Энди ректорлар Гарвардда ўқиб келади