Ўзгидромет хабарига кўра, ҳарорат +13 даражагача кўтарилади.
Бугун, 23 декабрь куни кундуз куни Ўзбекистон ҳудудида совуқ антициклон таъсири сақланиб туради. Республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг айрим ҳудудларида кучсиз қор ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати +2…+7 даража, республика шимолида -3…+2 даража атрофида бўлади.
Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудларида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб республиканинг айрим ҳудудларига туман тушиши мумкин.
Шанба куни Ўзбекистон бўйича совуқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради, якшанба куни эса республика ҳудудидан совуқ ҳаво чекина бошлайди ва кундуз куни ҳаво +7…+10 даражагача, жанубда +11…+13 даражагача кўтарилади.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда эҳтиёжмандларга ажратилган арзон уннинг қопига 15 минг сўм қўшиб сотган маҳалла раиси қамалди
Алишер Усмонов ўзига нисбатан санкцияларга муносабат билдирди
Ҳоким ёрдамчилари қанча ойлик-маош олиши маълум бўлди
Самарқандда яна бир университет ташкил этилади
“Навбаҳор” ҳамда “Нефтчи” клубидан легионерларга тақиқ олиб ташланмади