Хитой 2027 йилга бориб 700 та, 2030 йилгача эса 1000 та ядровий каллакка эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Мудофаа вазирлиги томонидан тақдим этилган ҳисоботда айтилган.
Қайд этилишича, Хитой стратегик авиация, қитъаларо баллистик ракеталар ва ядровий сувости ракета ташувчиларни ўз ичига олган “ядро триадаси”ни қурмоқда. Мудофаа вазирлигига кўра, Хитой душманларига ядровий қурол билан зарба бермоқчи эмас, балки ҳужумлардан ҳимояланмоқчи.
АҚШ Қуролли Кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Марк Миллининг айтишича, жаҳон ҳамжамияти стратегик беқарорлик кучайган даврга қадам қўймоқда. Унга кўра, ҳозирда халқаро муносабатлар тизимида учта куч маркази мавжуд – Россия, Хитой ва АҚШ.
Маълум қилинишича, АҚШ иттифоқчилари Жо Байден маъмурияти томонидан тайёрланаётган “Ядровий қурол шарҳи”га ядровий қуролдан биринчи бўлиб фойдаланмаслик принципини киритишидан хавотирда. АҚШ шерикларининг фикрича, бу Россия ва Хитойга нотўғри сигнал бўлиб, уларда “жазосизлик иллюзияси”ни келтириб чиқариши мумкин.
Маълумот учун, аввалги ҳисоботда АҚШ Хитойда 200 та ядровий каллакка эга эканлиги ва 2030 йилга бориб бу миқдор икки бараварга оширишни режалаштираётганини тахмин қилганди.
Айтиш жоизки, ҳозирда АҚШнинг ўзида 3750 ядровий қурол бор.
Тасодифий хабарлар
Ўзгидромет жорий ҳафтада қандай об-ҳаво кутилаётганини эълон қилди
Шамол, ёмғир, қор... "Ўзгидромет" яқинлашиб келаётган об-ҳавонинг кескин ўзгариши ҳақида хабар берди
Bosh prokuratura qo‘lga olingan Yunusobod hokimi o‘rinbosarining uyidan 1,5 mln dollar va Maldivga chipta topilgani haqidagi gap-so‘zlarni izohladi
Шавкат Мирзиёев февралда Россияга боради
Наманганда Cobalt йўл четидаги чуқурга тушиб кетди, йўловчи ҳалок бўлди