Наманганда боғчада танасининг 70 фоизи қайноқ сувдан куйган бола вафот этгани ҳамда ҳодиса рўй берганидан икки ой ўтиб жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу воқеа юзасидан Мактабгача таълим вазирлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, марҳум Улуғбек Ҳошимовнинг ота-онаси йўллаган мурожаатдан сўнг ҳолат вазирлик ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган.
Натижада бола тарбияланган гуруҳда ишлаган барча ходимлар лавозимидан озод этилган.
Тергов натижаларига кўра, ходимлар ўз вазифаларига совуққонлик билан қараганлиги ва ташкилотда хавфсизлик стандартларига риоя қилинмаганлиги учун 7 апрель куни махсус боғча директори, катта ҳамшираси ва қўриқчиси билан меҳнат шартномалари бекор қилинган.
Вазирлик ҳолат юзасидан қонунчиликда белгиланган жазо тайинлаши тарафдори экани таъкидланган.
Тасодифий хабарлар
Тошкент вилояти ИИББ депутатни обрўсизлантирувчи видео бўйича расмий маълумот берди
Ўзбекистонда тўй ўтказиш яна тақиқланди
Наманганда Малибу автомашинаси ёниб кетди
Жисмоний шахслар автомобилини нотариуссиз бир ойгача ижарага бериши мумкин бўлади
Фаст-фуд сабаб 10 ойлик чақалоқнинг ичаги олиб ташланди