Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг Чегара қўшинлари ҳарбий ҳизматчилари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди.
Унда Андижон туманида яшовчи, 1992 й.т. фуқаро Хўжаобод туманига бориб, қирғизистонлик наркокуръерлар томонидан давлат чегарасидаги сим тўсиқлар ва унга параллел равишда ўрнатилган девор устидан улоқтириб ўтказиб берилган 3 кг 860 гр «гашиш» моддасини қабул қилиб олган вақтида ушланди.
Андижон вилоятида кузатилган яна бир ҳолатда эса 1980 й.т., муқаддам бир неча бор судланган фуқаро ёнида 110 дона флаконда «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг Божхона қўмитаси ходимларини жалб этган ҳолда ўтказган тезкор тадбирида Тошкент шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашина Қамчиқ довонида тўхтатилди.
Автомашина кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида ва юкхонасида 1680 дона флаконда «Тропикамид» кучли таъсир қилувчи дори воситаси борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда олиб қўйилди.
Шунингдек, мазкур дори воситалари Тошкент шаҳрида яшовчи, 1984 й.т., муқаддам судланган фуқарога олиб кетилаётганлиги маълум бўлиб, у ҳам ҳибсга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон ва Қозоғистон Бош вазирлари нималарга келишиб олишди?
Қўқонда коронавирус ҳақида ёлғон маълумот тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Қримга таҳдид Путинни чекинишга мажбур қиладими?
АҚШ ўз ҳудудини кенгайтираётганини эълон қилди
Ўзбекистонда “счётчик”ларсиз ерости сувларидан фойдаланиш тақиқланади