Ушбу кредитни олиш учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан шартнома тузиш лозим.
Мазкур кредит мамлакатдан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини бошлаш билан боғлиқ дастлабки харажатларни тўлаш учун мўлжалланган.
Бунда меҳнат мигрантларига хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш учун банк куни давомида тез расмийлаштирилган ҳолда 2 миллион сўм миқдорида 1 йил муддатга берилади:
-2020 йил 1 январдан Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасида;
- 2021 йил 1 январдан тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкада.
Кредит учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:
➖банк томонидан белгиланган шаклдаги ариза;
➖қарз олувчи ва қўшимча тўловчининг паспорти;
➖меҳнат органининг илтимосномаси.
Суғурта компанияларига йилига бир маротаба хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини ҳамда бошқа таваккалчиликларни суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун суғурталанган ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 минг сўм миқдорида бир марталик субсидиялар ҳам берилади.
Тасодифий хабарлар
Нью-Йоркда ўзбек мактаби очилди
Эртага айрим жойларда ёмғир ёғади
Байрам байрамдек ўтсин! Жиззахда қишлоқ хўжалиги ходимлари кунини нишонлашга қарийб 2 млрд ажратилди
Бугун Наманганнинг 60 минг доллар билан қўлга тушган ҳокими устидан суд бошланади
"Энди ошириб юборди": Комил Алламжонов тошкентлик таниқли журналистни судга берди