Аввалроқ, Наманган шаҳри ҳокими Анвар Отахўжаев 60 минг доллар пора олаётганда ушланганди. Бугун, 24 апрель куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судида Анваржон Отахўжаев устидан суд жараёни бошланади. Бу ҳақда “Эзгулик” жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов маълум қилди.
Манбаларга кўра, собиқ ҳокимнинг ҳимоя томони суднинг Наманган вилояти ҳудудида ўтказилишига раддия берган. Шу боисдан суд Фарғона вилояти судларида ўтказилиши режаланган.
Отахўжаев иши
Отахўжаев ва пойабзал ишлаб чиқарувчи МЧЖ раҳбари ўзаро тил бириктириб, қурилиш соҳасида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган фуқародан шаҳар ҳудудидаги 35 сотих ер майдонида жойлашган, маънан эскирган тураржой бинолари ўрнига кўп қаватли уй барпо этиш ҳуқуқини олиб бериш ва молиялаштириш эвазига 60 минг доллар талаб қилган.
ДХХ томонидан ўтказилган тезкор тадбирда дастлаб МЧЖ раҳбари ушбу сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, шаҳар ҳокими ўзининг яна бир ишончли одами бўлган – ҳокимликнинг девонхона мудири орқали МЧЖ раҳбаридан 60 минг АҚШ долларини олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилган.
Наманган шаҳар ҳокими депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бошқармаси Тергов бўлими томонидан унга ва девонхона мудирига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 3-қисми “а” банди билан, МЧЖ раҳбарига нисбатан эса Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Билдирилишича, шаҳар ҳокими Отахўжаевга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов доирасида ҳокимнинг бошқа ноқонуний ҳаракатларига нисбатан ҳам ҳуқуқий баҳо берилиши айтилган.
Анвар Отахўжаев ушбу лавозимда 2023 йилнинг 18 декабридан буён фаолият юритиб келаётган эди.
Тасодифий хабарлар
Galaxy S20, S20+, S20 Ultra ҳамда Galaxy Z Flip нархлари кишини лол қолдиради!
Тошкент туманида эр собиқ хотинини пичоқлади
Айрим жарималар миқдори кескин камайтирилмоқда
Путин Украина қарши ҳужумини тўхтатиш учун Шойгуга муҳлат берди — ISW
(18+) Бейрутда, тўй вақтида, аянчли портлаш юз берди (видео)