Шу йилнинг 5 январь куни данғаралик 1962 йилда туғилган марҳум К.Ю. ўзига тегишли бўлган Cobalt автомашинасида Қўқон—Тошкент йўналиши бўйлаб кира қилиш мақсадида яшаш хонадонидан чиқиб кетиб қайтиб келмагани, кейинроқ фуқаронинг жасади Ангрен дарёси қирғоғидаги чакалакзордан топилгани тўғрисида хабар қилинганди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда прокуратура ходимлари томонидан олиб борилган қидирув-суруштирув ишлари давомида мазкур жиноят иши фош этилгани маълум қилинди.
Ушбу жиноят 1998 йилда туғилган, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси У.Ё. томонидан содир этилганига етарли маълумот ва далиллар тўпланиб, Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «и» банди билан гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Гумонланувчи У.Ё. айбига иқрорлигини ўз аризасида баён қилган.
Маълум бўлишича, гумонланувчи 5 январь куни соат тахминан 22:40 ларда Оҳангарон шаҳрига Тошкент—Қўқон йўналиши бўйича ҳаракатланувчи таксилар автотураргоҳига борган. Шу ерда у марҳум К.Ю. билан Фарғона вилоятининг Бешариқ туманига олиб бориб қўйишини айтиб, у билан келишган ва йўл-йўлакай Оҳангарон туманидан оқиб ўтувчи Ангрен дарёси яқинидаги маҳаллалардан бирига кириб ўтишларини маълум қилган.
Шундан сўнг улар белгиланган дарё яқинига борган вақтида гумонланувчи ёнида бўлган темир бўлаги билан дастлаб ҳайдовчининг бош қисмига бир неча маротаба уриб, кейин эса уни машинадан тушириб ердаги тош бўлаги билан уриб ҳушидан кеткизган. Сўнг ҳайдовчининг чўнтагида бўлган пул ва уяли телефонни олаётган вақтида ҳайдовчи ҳушига келиб бақирмоқчи бўлганида ёнида олдиндан тайёрлаб қўйган пичоғи билан ҳайдовчининг олд кўкрак ва орқа соҳасига бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.
Кейин эса ҳайдовчининг мурдасини автомашинага жойлаб, «Телов» МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Ангрен дарёси яқинига олиб борган ва унинг уст кийимларини ечиб, танасидаги бармоқ изларини сув билан ювиб пастликка ташлаб юборган.
Жиноят изларини яшириш мақсадида ҳайдовчининг уст кийимлари, қўл телефони ва ўзининг бармоқ изи тегган барча буюмларни, машинанинг захира балони, пичоқ ва темир бўлагини сувга отиб юборган. Автомашинани эса Оҳангарон шаҳар «Янгиобод» маҳалласи ҳудудида қолдириб, воқеа жойидан яширинган.
Шунингдек, суруштирув давомида гумонланувчи У.Ё.нинг Оҳангарон ва Олмалиқ шаҳарларида содир этган бошқа жиноятлари ҳам фош этилиб, Оҳангарон шаҳар ИИБ ТБ томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Ҳозирда мазкур жиноят ишлари юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Талаба қизнинг сирли ўлимидан пойтахт шифокорлари ҳайратда
“Толибон”нинг асосий мақсади нималиги айтилди
Тошкентда бесоқолбозлар ҳимоячиси Бозоров ўғирлаб кетилгани айтилди
«Биз янги босқичга қадам қўйдик» – Отабек Умаров
Ўзбекистонда янги телеканал ташкил этилади