АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида “Зиё Aрт” ўзбек мактаби иш бошлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Мегаполиснинг Бруклик мавзесида жойлашган мактаб очилиши жорий йилнинг 19 сентябрь куни бўлиб ўтган. Тадбир Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ва “Маҳалла УСA” диаспора ташкилоти билан биргаликда ташкил этилди.
Бош консулхона маълумотларига кўра, мактаб 16 Avenue О, Brooklyn NY 11204 манзилида жойлашган бўлиб, қуйидаги фанлар бўйича машғулотлар олиб борилади: “Ўзбек тили ва адабиёти”, “Одобнома”, “Тасвирий санъат”, “Шахмат” ва “Математика”.
“Дарслар шанба ва якшанба кунлари ўзбек тилида Ўзбекистондан олинган махсус ўқув материалларидан фойдаланган ҳолда малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади. Ўқитувчилар танлов асосида саралаб олинган”, дейилади вазирлик хабарида.
Бош консулхона Ўзбекистон Ҳукумати номидан ўзбек мактаби кутубхонаси фондига китоблар ва бадиий адабиётларни топширган.

Тасодифий хабарлар
Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 41 даражагача иссиқ бўлади
Хоразмда қаровсиз қолдирилган 2 ёшли қизалоқ ёниб кетди
Кувайт амири вафотидан сўнг мамлакатга янги амир тайинланди
Ўзбекистоннинг жами давлат қарзи 2021 йилда 28,4 млрд долларга етиши мумкин. Молия вазирлиги буни хавфсиз даражада деб ҳисобламоқда
«Пул бермасдан айтганимда бошқа гап эди». Шавкат Мирзиёев ишсизлик масаласида раҳбарларни танқид қилди