Жиззах вилоятида 12 декабрь куни ўтказиладиган “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрамини нишонлаш учун маҳаллий бюджетдан 1 млрд 894 млн 814 минг сўм ажратилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг тегишли қарорида белгиланган.
“Вилоят молия бошқармаси (А.Рахматуллаев) вилоят маҳаллий бюджети даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрамини юқори савияда нишонлаш учун 1 894 814.0 (бир миллиард саккиз юз тўқсон тўрт миллион саккиз юз ўн тўрт) минг сўм маблағни вилоят ҳокимлигига ажратсин”, дейилади ҳокимбува қарорида.
Қайд этилишича, ушбу маблағлар “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрамини кўтаринки руҳда нишонлаш, хусусан, мазкур сана муносабати билан ўтказиладиган тадбирларнинг юқори савияда ташкил этилишини таъминлаш, қишлоқ хўжалигида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш, соҳа ходимларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида ажратилган.
Ҳоким қарорида пуллар айнан нималарга сарфланиши ҳақида ҳеч қандай маълумот келтирилмаган.
Тасодифий хабарлар
Юнусободдаги қотиллик: “ИИББ бесоқолбозларга қарши рейд ўтказаётгани йўқ. 25 ёшли Шокир Х. ўз қотили билан интернетда танишган”
Ҳабиб – енгилмас жангчи! У америкалик рақибини нокаутга учратди (видео)
Дала майдонида "Malibu 2"ни ёқиб юборган шахс ушланди. Унга жиноий иш очилди
Ўзбекистон худидига кириш чиқишда коронавирусга тест топшириш тартиби бекор қилинади
ОТМлардаги талабаларнинг неча фоизи қизлардан иборат?