Ўзбекистонда фуқароларни ички ишлар органларига олиб бориш тартиби бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони лойиҳасида сўз борган.
Фармоннинг 16-бандига кўра, Тараққиёт стратегиясида адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш бўйича белгиланган вазифалар доирасида 2022 йилда:
• ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга фуқаролик ва маъмурий ишлар бўйича давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш тартиби жорий этилади;
• ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона электрон реестр юритилиши йўлга қўйилади;
• “Е-patrul” тизими жорий этилиб, текшириш учун фуқарони ички ишлар бўлимига олиб бориш ўрнига барча маълумотларни жойида текшириш тартиби йўлга қўйилади;
• қарори, ҳаракати (ҳаракатсизлиги) ноқонуний эмаслигини судда исботлаш мажбурияти, уни қабул қилган мансабдор шахснинг ўзига юклаш тартиби – “айбдорлик презумпцияси” ва “суднинг фаол иштироки” тамойиллари жорий этилади.
Тасодифий хабарлар
Эртага қаерларда ёмғир, қор ёғиши айтилди
Трамп касалхонага ётқизилди. Уни қандай препарат билан даволашаётгани маълум
+402. Йиллик антирекорд янгиланмоқда, икки бемор вафот этди
Жаҳон банки Ўзбекистонга яна 100 млн долларлик имтиёзли кредит ажратади. Қарз 30 йилга паст фоизларда берилади.
Сентябрь ойида ҳам тўйларни ўтказиш билан боғлиқ чекловлар сақланиб қоладими?