Туркия футбол федерацияси (TFF) президенти Иброҳим Ҳожиусмонўғли миллий терма жамоа футболчиларига аввал ваъда қилинган виллалар албатта топширилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Sol Haber” нашри хабар берди.
Ҳожиусмонўғлининг айтишича, футболчилар учун аталган виллаларнинг қурилиш лойиҳаси учун барча зарур рухсатномалар олинган ва ишлар яқин вақт ичида бошланади.
“Барча зарур рухсатномалар олинган ва қурилиш ишлари тез орада бошланади. Мен ваъдамни албатта бажараман ва бу виллаларни футболчиларга топшираман. Биз FIFA’дан 14 миллион доллар миқдорида бонус олдик. Ўз маблағимиздан яна 2 миллион доллар қўшдик. Ушбу маблағ саралаш босқичида миллий терма жамоага жалб этилган барча футболчилар ўртасида тенг тақсимланди. Кейин эса жамоа сардорлари ҳар бир футболчидан маълум қисмини йиғиб, бонусларни ички келишув асосида қайта тақсимлашди”, деди федерация раҳбари.
Аввалроқ, 2026 йил март ойида Иброҳим Ҳожиусмонўғли Туркия терма жамоаси футболчиларига Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритганлари учун шахсий маблағлари ҳисобидан Бодрум шаҳридан ҳашаматли вилла совға қилишини ваъда қилган эди. Кейинчалик ҳал қилувчи плей-офф баҳсидаги ғалабадан сўнг, у ҳар бир футболчига қўшимча равишда 1 миллион евродан мукофот пули ҳам берилишини эълон қилган.
Туркия миллий терма жамоаси эса 2026 йилги Жаҳон чемпионатида кутилган натижани қайд эта олмади. Жамоа “Д” гуруҳида 3 очко билан сўнгги ўринни эгаллади. Винченцо Монтелланинг шогирдлари Австралияга (0:2) ва Парагвайга (0:1) мағлуб бўлиб, муддатидан аввал плей-офф имкониятини йўқотди. Сўнгги турда эса турнир мезбони АҚШни Каан Айҳаннинг 98-дақиқадаги голи эвазига 3:2 ҳисобида мағлуб этди.
Тасодифий хабарлар
Хитойда вируснинг янги «ўчоғи» аниқланди (фото)
Олий Мажлис депутати: “Тошкентга ишлагани келган вилоятликлар топган пулини фақат жарималарни тўлашга сарфлашмоқда”
Хушхабар Наманганда 7 нафар бемор коронавирус инфекциясидан соғайди
Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ва рус тили ёки меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунарларни бепул ўрганмоқчи бўлган фуқаролар диққатига
Ўзбекистонда 8 июнь куни 109 кишида коронавирус аниқланди, 3 киши соғайди. Бир бемор вафот этди