Ўзбекистон Маданият вазирлиги ходимлари эндиликда ишга ўзбек миллий бош кийими дўппида келишади. Бу ҳақда вазир Озодбек Назарбеков маълум қилди.
“Ўзбекистон Конституциясининг қабул қилинганининг 29 йиллиги муносабати билан барчангизни табриклайман. Ушбу имкониятдан фойдаланиб, биз – Маданият вазирлиги ходимлари иш фаолиятимиз давомида бугундан бошлаб дўппи кийишни режалаштирдик”, дейди вазир Назарбеков.
У сўзида давом этаркан, мазкур ташаббус орқали вазирлик ходимлари миллий анъаналарни тарғиб этишда намуна кўрсатишни мақсад қилганини қайд этган.
“Барча соҳа вакилларини, ижодкорларни, ватан фидойиларини, кўнгиллиларни ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақириб қоламан”, дея сўзини якунлаган Озодбек Назарбеков.
Тасодифий хабарлар
Фарғонада мактабга рўмол ўраб келган қизнинг тарафини олган эркак 10 суткага қамалгани айтилмоқда
«Катта оға», «Кальмар ўйини» ва «кўзадаги жин» ҳақида лонгрид
АҚШ айрим ўзбекистонликларга виза беришни чеклади
Бош прокуратура каналдан жасади топилган ўсмир бўйича баёнот берди
Эрон АҚШ ва Исроил билан сулҳ тузишни рад этди