Кечадан буён ижтимоий тармоқларда Қашқадарёда 15 ёшли боланинг жасади каналдан топилгани, мактаб ўқувчиси бўлган бу йигит ўқитувчилар томонидан камситилганига чидай олмай, ўз жонига қасд қилгани мазмунида хабарлар кенг муҳокама қилинмоқда.
Ҳолатга ойдинлик киритишни сўраб, Бош прокуратура билан боғландик.
Маҳкама матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов Қарши туманидаги 7-мактаб ўқувчиси ўз жонига қасд қилганини тасдиқлади. Унга кўра, 2019 йилнинг 19 октябрь куни Қарши тумани, «Хониён» МФЙда истиқомат қилган Раҳим А. (2004 й.т.) «Қарши Бош канали»нинг «Дашт» қишлоғидан оқиб ўтувчи қисмидаги кўприкдан сувга сакраб ўз жонига қасд қилган.
Ҳолат юзасидан Қарши тумандаги 7-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори ҳамда ўқувчилардан тушунтириш хатлари олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўқувчи Раҳим А.нинг мобил телефонида уятсиз видеолар ёзилганлиги сабабли синф раҳбари томонидан онаси мактабга чақиртирилган. Онаси мактабга келиб, ўғлига танбеҳ берганидан сўнг бола мактабдан югуриб чиқиб канал томонга кетган. Унинг орқасидан боришган синфдошлари узоқдан Раҳим А. ўзини каналга ташлаганини кўришган.
Мактабда ўқитувчилар томонидан уриб, ҳақорат қилган ҳолати аниқланмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Текшириш давомида вилоят халқ таълими бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, Қарши тумани ИИБ, вояга етмаганлар бўйича идоралараро комиссия ва фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларига хизмат текширувлари тайинланган.
Тасодифий хабарлар
Эр телефонда бошқа эркак билан гаплашган хотинини уриб, ўлдириб қўйди
Наманганда 119 та масжид 8 июндан ўз фаолиятини бошлайди
Украина самолётини Эрон ракетаси уриб туширгани маълум қилинди
Андижон шаҳар Халқ таълими бўлимида 33,8 млрд.сўм талон-торож қилингани аниқланди
Meta, Apple ва Google ярим йилда Ўзбекистонда қанча солиқ тўлади?