Жорий йилнинг 10 январь куни Ангрен ИЕСга қарашли дам олиш маскани ҳудудидан оқиб ўтувчи сойдан дам олиш учун келган 70 ёшли эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотида марҳумнинг ўлимига умумий ташқи муҳитдаги паст ҳарорат таъсирида организмни умумий совуқ қотиши сабаб бўлганлиги кўрсатилган.
Баъзи манбаларда эркакнинг тошкентлик сайёҳ экани айтилмоқда. Таъкидланишича, у яқин йўлдан юриш учун шерикларидан ажралган ва музлаб қолган.
Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Мирзиёев ишсиз юрган 92 минг битирувчини ишга жойлаштириш йўлини айтди
Андижон вилояти прокурори “учди”
Масжид реконструкция қилинади
Россияда икки ўзбекистонлик 35 ёшли аёлни зўрлашда гумон қилинмоқда