Бугун, 29 ноябрь куни Тошкентнинг Сергели туманидаги корхонада ишчилар ётоқхонасида портлаш юз берди. Бу ҳақда ФВВ хабар қилмоқда.
Портлаш соат 05:05да Сергели тумани Нилуфар 3-тор кўчасида “Узмилл” МЧЖ ҳудудида ишчилар учун жойлашган ётоқхонада юз берган. Бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши ва бунинг оқибатида ёнғин содир бўлган.
Воқеа жойида 43 нафар ишчи бўлган, ёнғин оқибатида улардан 18 нафари ҳар хил турдаги куйиш тан жароҳати билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.
Воқеа содир бўлган жойга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 05:08да етиб бориб, ёнғин соат 05:29да қуршаб олинган ва соат 05:43да батамом ўчирилган.
Ҳодиса тафсилотларини ўрганиш учун Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари раҳбарлигида Тошкент шаҳар ФВБ, ИИБ, ССБ, “Ҳудудгаз таъминоти” АЖ раҳбарларидан иборат тезкор тергов гуруҳи ташкил этилган.
Бирламчи маълумотга кўра, ҳаво-газ аралашмасининг чақнашига газ қувурларининг носозлиги оқибатида хонага газ тўпланиши сабаб бўлган.
Тасодифий хабарлар
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди (видео)
«Қорақалпоғистонда элни севган, билимли, фидойи ёшлар кўп» – Мирзиёев
Наманган вилояти ФВБга янги бошлиқ тайинланди
Йил бошидан бери ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилишгани маълум бўлди
Қозоғистон фаластинликларга ёрдам учун 1 млн доллар ажратади