Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирусга қарши курашда Хитойдан ўрнак олишга чақирди ва барчадан интизомли бўлишни сўради.
«Бугунги кунда фақат Хитой коронавируснинг ўсишини тўхтата олди. Ўлимларни ҳам ортга қайтара олди, ижобий ўзгартиришга эришди, вазиятни қўлга олди. Ниманинг ҳисобига? Тартиб-интизомнинг ҳисобига. Халқнинг тўғри тушунгани ҳисобига. Хитойда ҳам бошида анча қийинчилик бўлди. Ҳаттоки улар карантин талабларига риоя этмаганларга жиноий жавобгарлик жорий этиб, махсус қамоқхоналаргача олиб боришди.
Албатта, бизнинг мамлакатда бундай чоралар ҳақида гап кетмаяпти, лекин биз мана шу талабларга риоя этсак, касалликни ўз вақтида аниқлаш имконига эга бўламиз. Оила аъзолари, ҳамкасблари, маҳалладошлари ёки тенгдошларини ҳам кузатиб, уларга тарқалишига йўл қўймаймиз», — деди Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда ўта оғир жиноят содир этишда гумонланаётган эркак қидирилмоқда
Наманганда фирибгар қассобга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Муҳаммад (с.а.в) ҳақидаги карикатура атрофида юзага келган баҳсларга муносабат билдирди
Президент Наманганга сафарини бошлади
АҚШ ва "Толибон" делегацияси Қатарда музокара ўтказди