Жиддадан Тошкентга учган 9S-3306 рейси бортда юзага келган шошилинч тиббий ҳолат сабабли Баҳрайн аэропортига мажбурий қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда “Air Samarkand” хабар берди.
Маълум қилинишича, парвоз вақтида ёши катта аёл йўловчининг юраги тўхтаб қолган. Экипажнинг ҳаво кемаси командири ва иккинчи учувчи тиббий ёрдам кўрсатиш учун энг яқин аэропортга фавқулодда қўнишни амалга оширган. Самолётга шифокорлар бригадаси чақирилган.
“Борткузатувчилар экипажи қўнишгача йўловчига имкон қадар барча ёрдамни кўрсатди. Шундан сўнг, ерда маҳаллий шифокорлар реанимацион тадбирларни ўтказди. Йўловчининг аҳволини барқарорлаштиришга эришилди, шундан кейин тиббиёт ходимлари уни даволаниш учун маҳаллий клиникага олиб кетди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, рейс ёнилғи қуйиб олгандан сўнг парвозни Тошкентга тахминан 2 соат кечикиш билан давом эттирган ва маҳаллий вақт билан бугун, 15 декабрь куни соат 9:49 да қўнган.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев АҚШ савдо вакили билан учрашди
Jinoyat ishlari bo‘yicha Chilonzor tuman sudi raisi 3000 dollar miqdorida pora olishda ayblanib qo‘lga olindi.
Қибрайда жомадондан Олий суднинг собиқ ходимининг мурдаси топилди
Наманганда 31 яшар йигит жиянининг севгилисини бир муштда ўлдирди
Нью-Йорк маъмурияти коронавирус манбасини аниқлади. У Хитой эмас...