Уларнинг беш нафари бир оила вакиллари
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган фуқаролар сони олти нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистонда 15 март, якшанба куни коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилган эди. Вирус 11 март куни Франциядан қайтган аёлда аниқланган эди. Кейинроқ, 16 мартга ўтар кечаси COVID-19 коронавирус касаллигини юқтирган фуқаролар сони яна уч нафарга кўпайгани маълум бўлди.
Улардан бири 15 март куни тонгда Истанбулдан қайтган эркак бўлса, қолган икки нафари биринчи бемор — 11 март куни Франциядан қайтган аёлнинг ўғли ва қизи экани маълум қилинган эди. Маълум қилишларича, айни пайтда ушбу фуқаронинг турмуш ўртоғи ва неварасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.
«Беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхати олиниб, уларнинг саломатлиги устидан ҳам тиббий назорат ўрнатилди. Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев яна китоб ёзди
Ўзбекистондан Умра авиақатновларига рухсат берилди
Тарихдаги энг катта қора туйнуклар бирлашиши содир бўлди
Ўзбекистонда йил давомида 1 трлн 500 млн сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захираси 2,3 фоизга ўсди