Бугун Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов вилоятда соғлиқни сақлаш тизимида фаолият олиб бораётган фаоллар билан учрашди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали мажлислар залида кечган мулоқотда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, соҳа ишини янада ривожлантириш истиқболлари ва мавжуд муаммоларни ҳал этиш йўллари хусусида фикр юритилди.

Вилоят раҳбари учрашув аввалида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса тиббиёт моддий-техник имкониятларини ривожлантириш борасидаги хайрли ишлар, хорижлик ҳамкорлар билан рўёбга чиқарилиши кўзда тутилаётган лойиҳалар ҳақида гапириб берди.

Мулоқот ниҳоясида хорижий давлатлар, айниқса Россия Федерацияси, Туркия ва Грузиядаги етакчи тиббиёт марказларига тажриба алмашишга юборилаётган бир гуруҳ ёш мутахассисларга тўлов сертификатлари тантанали равишда топширилди.

Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонни босиб олишни таклиф қилган Прилепин Зеленскийни суиқасд уюштиришда айблади
Роналду Саудияни тарк этиш ниятида эмас – Романо
ДХХ ташаббуси билан 91 тоннадан ортиқ нефтнинг ноқонуний ўзлаштирилишининг олди олинди
Наманганлик тадбиркор Сурхондарёда 93 нафар аёлни тузоғига илинтирди
Хонанда ва диктор Шуҳрат Қаюмов вафот этди